Бу китобни ҳам доимгидек ёрим совға қилган эдилар — 20.01.2024 санада ва мен бугун битирдим.
Ўқишни маслаҳат бераман, тўғриси. Эринчоқлар ҳам ўқиса бўладиган қисқа вароқли асарлардан бири. Асосий таг замиридаги маънога тўхталиб ўтадиган бўлсак, орзу ва мақсадларга етишиш, ҳеч қачон ярим йўлда ташлаб кетмаслик ҳақида ёзилган энг қизиқарли асарлардан биридир. Қуйида гапимга мисол қилиб баъзи парчаларни сиз билан бўлишаман, баъзиларини эса алоҳида пост қиларман балки..!
*Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан.
*Одамзодга гўдаклигидаёқ ҳаётдаги энг катта орзулари — амалга ошмайдиган орзулар деб сингдирилади.
*Ҳаётимизнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати бу — Шарафли Жангнинг лаҳзаларидир.
*Оскар Уайлд: «Одамзод доимо ҳаётидаги энг севган нарсасини барбод қилади».
*Худонинг қаҳри қаттиқ, аммо Унинг марҳамати ҳам чек-чегарасиз.
AlkimyogarPaulo Coelho
AlkimyogarPaulo Coelho · Yangi Asr Avlodi · 2018247bin okunma